Рекомендуем
Sefan.Biz-Yangi Kino va Mp3lar
Barcelona fanatlari uchun Android ilova
Филмы (1329/+1)
Клипы (7155/+7)
Музыка (1895)
Дата добавления: 6-02-2015, 22:17
Категория: Ijod
Просмотров: 903

Пул ҳаётда кўп нарсани ҳал этади, деган ақийда мутлақо нотўғри. Буни бой инсонлар тақдирида ҳам кўришимиз мумкин. Улар миллионлаб доллар ишлаб топишади, бироқ маълум бир сабабларга кўра керагидан ортиқ пулларидан мосуво бўлишади. Ахир одамлар орасида “пул қўлнинг кири”, деган ибора бекорга тарқалмаганку.

Аммо камчилик инсонлар бундай пайтлари ўзини йўқотиб қўймайди. Улар матонат билан барчасини яна қайтадан бошлашга тайёр бўлишади. Биз сизга ҳикоя қилмоқчи бўлган инсонларни бутун дунё танийди. Улар биргина фильмга тушишлари ёки концерт уюштиришлари, шоу ташкил этишлари билан миллионлар ишлаб топишади. Бироқ ҳаёт бир текис давом этмайди. Худди шундай уларнинг ҳаётида ҳам кўплаб йўқотишлар бўлади. Гап пуллар ҳақида кетаяпти...

Ким Бейсингер. Аввалига модьлерлик қилган, сўнг ўз омадини фильмларда синаб кўрган дунёга машҳур актриса, илк бор моддий муаммога 5,4 млн. доллар миқдордаги сумма билан учраган. “Main Line Pictures” кинокомпанияси ўзи суратга олаётган фильмлардан бирининг бош ролини Кимга беради. Аммо у шартномада кўрсатилинган шартларни тўлиқ бажармайди. Шундан сўнг кинокомпания уни судга беришга мажбур бўлади. Улар актрисадан 8,1 миллион доллар миқдорида пул ундириб олишади. 

Ана шу ишлардан сўнг, Ким ўта эҳтиёткор бўлиб қолади. У маблағларини тўғри бошқаришни ўрганиб олади. Шу боис ҳозирда унинг ҳисобида 35 млн. доллар маблағ бор.

Деннис Родман. Алиментлар кўпчилик ажрашган эркаклар учун даҳшатнинг ўзгинаси. Агар улар бирор-бир машҳур шахс томонидан тўланмаса, ана маш-маша-ю, манам маш-маша. Реклама ролиги шартномаси ортидан 27 млн. доллар пул ишлаб топган Деннис Родман айнан шу масала юзасидан судга тушиб қолди ва 51 минглик қўшимчаси билан 809 минг доллар жарима тўлади.

“MC Hammer”. Қўлоғингизга “MC Hammer” томонидан беғубор ижро этилган “u cаn't touch this” қўшиғи эшитилса, шуни билингки унинг ҳаёти қўшиғи сингари беғубор кечган эмас. У машҳурлик чўққисида эканлигида пулларини ҳавога совура бошлади, охирини ўйламай катта-катта моддий қарорлар қабул қилди. Шу боис у бугунга келиб, тўпланиб қолган 800 минг долларлик қарзини тўламоқда. Аммо у бундан асло тушкунликка тушгани йўқ, аксинча иқтисодий фаол ҳаёт кечирмоқда.

Фрэнсис Форд Коппола. Ўзига ажратилган маблағдан 7 баравар кам маблағ йиққан “Чин юракдан” мюзикли туфайли, режиссёр 98 млн. долларлик қарз билан ўзини банкрот, деб эълон қилишга мажбур бўлди. Кополланинг қанча пули борлиги маълум эмас, аммо шахсий винозаводи, бир неча бутик отелейси ва албатта, кино орқали унинг ишлари юришиб турибди.

Ларри Кинг. Американинг энг машҳур телебошловчиларидан бири ўзининг ток-шоусига эришишдан олдин унинг 350 минг доллар миқдорида қарзи бор эди. Ўз шериги томонидан иш бўйича ўғриликда айбланган журналист учун бу рақамлар катта пулни англатарди. У бир неча йил давомида иш қидириб юрди. Аммо ҳеч ким уни ишга қабул қилмади. 1978 йилда деярли банкротликка учраб бўлган Ларри CNN телеканалига ишга жойлашади. Ана шундан сўнг кўп ўтмай молиявий оёққа туриб олади.

Николас Кейж. Кўп пул совурадиган юлдузлар учун солиқлар, худди алементлар сингари катта муаммо саналади. Масалан, машҳур кино юлдузи Николас Кейж солиқдан 6,5 миллион долларлик қарзини тўлай олмаганлиги учун бир неча кўчмас мулкини, жумладан, уйларини сотишга мажбур бўлди. Айни ўша пайтларда у бир қатор кинолойиҳаларда ҳам иштирок этаётганди. Шу боис нафақат солиқдан балки ўз соҳасида масъулият томонидан ҳам қарздор эди. Унинг амакиси Фрэнсес Форд Коппола ўз жияни билан фахрланади, қарздорлигининг сабабини эса унинг ўта ақлсизлигида, деб билади.

Майк Тайсон. 20 йиллик карьераси давомида ишлаб топган 400 млн. долларлик маблағи, 2003 йилда бошига тушган 23 млн. долларлик қарзини қоплашга ёрдам бера олмади. Унинг ажрашув жараёни ҳам оз эмас кўп эмас, 9 млн. доллар маблағ кетди. Аммо у буларнинг барини ўзига яраша темир ирода билан енга олди.

Майкл Жексон. Юқоридаги мисоллар шуни кўрсатдики, машҳурларнинг аксарияти руҳан кучли инсонлар бўларкан. Улар вақти келиб, моддий қийинчиликка учраб қолишади, аммо ҳеч қачон буни бировга билдиришмайди. Ўз йўлларида давом этаверишади. Худди шу ҳолат, назаримизда, 2009 йилда бир неча миллион қарзи билан ёруғ дунёни тарк этган поп-мусиқа қироли Майкл Жексон билан ҳам содир бўлиши керакдек туюлади. Чунки у ўлимидан олдинги охирги ойларни ўзининг мавқени сақлаб қолиш ва қарзларини узиш учун ташкиллаштирилган дастурларга тайёргарлик билан ўтказди.

Ҳақиқатни олиб қарайдиган бўлсак, пул инсон мавқени белгилаб бермайди. Иродаси мустаҳкам, ўзини ҳурмат қила биладиган ҳар қандай шахс пул билан боғлиқ муаммоларни енгга олади. У хоҳ машҳур бўлсин, хоҳ оддий инсон.


Manba: xabardor.uz
Реклама
Главная
Онлайн: 187
waplog