Рекомендуем
Sefan.Biz-Yangi Kino va Mp3lar
Qo'rqinchli videolar va go'zal qizlar +uz
Mp3bor.net - Bepul yangi mp3lar
Филмы (1346/+1)
Клипы (7397/+7)
Музыка (1895)
Дата добавления: 26-04-2015, 16:16
Категория: Texnologiya
Просмотров: 478
Интернет 26-04-2015

Ҳеч кимга сир эмаски, бугунги кунда оддий телеэшиттиришлар секинлик билан ўтмишга айланиб қолаяпти, уларнинг ўрнини эса юксак технологиялар — интернет ва рақамли дастурлар эгаллаб бормоқда. Телевидение форматларини тубдан ўзгаришига етарли даражада сабаблар бор. Шу ҳиҳатларни ҳисобга олиб сўрайдиган бўлсак, одатий телеэшиттиришлар умрининг якунга етишига қанча қолди?

Одатий телевидение қандайдир талваса асосида ишлайди, талваса эса узоқ йиллар давом этиши мумкин. Оммавий равишда рақамли телевидениега ўтиб кетиш ҳақида жуда кўп гапирилди, аммо бу нарса амалга ошаётгани йўқ. Яқин келажакда амалга ошмайди ҳам. Одамларни бир йўналишга эга бўлган телеэшиттиришлар охир-оқибат қандай кўринишга эга бўлади, деган саволлар қизиқтира бошлади. Биз бугунги телеэшиттиришларни истиқболда нималар кутаётгани ҳақида бироз фикр юритдик.

Бугунги кунда ТВ аудиториясини ёши катталар ташкил этади. 

Тўғрисини айтганда, ҳозирги телевидение ёши катталар учун хизмат қилмоқда. Бошқалар эса телевизордан бошқа мақсадларда фойдаланишади. Янгиликлардан хабардор қилиш эса, аллақачон интернет қўлига ўтган. Мана шуларнинг бари телеканаллларнинг сифати ва мавзусини яхшилашга хизмат қилиши даркор. Катта ёшдаги одамларга мўлжалланган сериаллар, ҳажвий кўрсатувлар ва дастурлар ёшларни телевидиниедан узоқлаштирмоқда ва бу жарённи энди тўхтатишнинг имкони йўқ.

Интернет-телевидения даврининг субҳидами

Замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқилаётган янги телевизорлар, бугун бизга интернет-видео кўриш имконини ҳам бермоқда. Худди шундай Netflix хизмати кўрсаткичи охирги икки йилда анча юқори натижани кўрсатди. Шу сабаб иккиланмай айтиш мумкинки, яқин келажакда интернет-телевидение асосий истеъмол маҳсулоти бўлиб қолади. Яқинда YouTube шахсий аккаунтлар орқали эшиттиришлар олиб бориш имконини берадиган тизим ишга туширди, бу эса интернет-телевидениега қўйилган дастлабки қадам бўлди.

Хизматлар оқими

Кенг йўналишли имконияти туфайли интернет-телевидениедан эфирли, сунъий йўлдошли, кабелли телеканалларга юқори сифатда кўрсатувлар узатилиши мумкин. Шу боис эски телевидениега қараганда ушбу йўналишда танлаш имконияти анча кенг бўлади. Netflix хизмати бу соҳада асосий мақейни эгаллаган. Бу хизмат кенг йўналишли интернет-телевидение соҳасида биринчи ютуқлардан бири бўлиб қолди. Ушбу хизмат жорий йилнинг биринчи чорагида 5 миллионга яқин абонентга эга бўлди. Бу натижани барча таҳлилчилар бирдек тасдиқлаб туришибди.

Йирик интернет-ўйинчилар

Сериаллар ишлаб чиқарувчи йирик канал HBO — худди шу ном остида ўзининг интернет-каналини ишга туширди. Фойдаланувчи ойига 14,99 доллар тўлаб, ушбу каналдаги нафақат янгиликлардан, балки архивдан ҳам бемалол фойдалана олиш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари Netflix хизматидан фойдаланган ҳолда Amazon ва шунга ўхшаш кўплаб интернет ўйинчилари ўз интернет каналларига эга бўлиб боришмоқда.

Xabardor.uz / Сарвар Анвар ўғли тайёрлади.


Manba: xabardor.uz
Реклама
Главная
Онлайн: 246
waplog