Рекомендуем
Sefan.Biz-Yangi Kino va Mp3lar
Barcelona fanatlari uchun Android ilova
Филмы (1326)
Клипы (7132/+4)
Музыка (1895)
Дата добавления: 4-04-2015, 16:56
Категория: Texnologiya
Просмотров: 605
Техника 4-04-2015

XABARDOR.UZ: Машҳур BBC телеканали ўзининг энг яхши бошловчиси билан шартномасини узайтирмалиги расмий маълум бўлди. Жереми Кларксон доим мана шундай вазиятларга тушиб юради, чунки унинг феъл-атворида оқни оқ, қорани қора, яхшини яхши, ёмонни ёмон дейиш хусусияти бор. Ўта ғаройиб ва шунинг билан бирга кераксиз маш-маша нафақат Кларксоннинг карьераси, балки бутун “Top Gear” жамоасига ўзининг таъсирини ўтказди. Со-бошловчилар Мэй ва Хэммонд бошқа ҳамкор билан ишлашмасликларини айтиб ўтишган. Уларнинг тутаётган йўлини тушунса бўлади, Жеремининг ўрнида бошқа биров бўлганида бундай катта ҳисоб-рақами ҳам, машҳур шоу ҳам бўлмасди.

Биз бугун ушбу инсоннинг ўз шоусида айтган энг сара фикрларини танладик. Улар шунчаки гаплар эмас, балки асл моҳиятида олам-олам маъно ётган нишонга тегадиган сўзлардир.

Кларксон ва болалар

“Рафиқам менга қўнғироқ қилиб, бўйида эканлигини айтганида “Pebble Mill” студиясининг буфетида тургандим. Хурсанд бўлдим, чунки бу воқеа қайсидир жиҳатдан соғломлигимни англатарди. Сўнгра муаммолар тўлқини остида қолдим. Улар шунчалик кўп эдики, ҳар сафар олти чашка қаҳвадан сўнг, нега туғилганимда ўша соғломлигимни ўчириб қўя қолишмаган, деб ўйлаб қолардим...”.

Кларксон ва журналистлар

“Айтишларича, дўстим Пиппе Миддлтоннинг тўппончага ўхшаш нарса билан папараццига учрагани француз ҳукуматининг норозилигига сабаб бўлганмиш. Хмм, ғаройиб... Қизиқ, агарда Доди Файед Британ Қироллик оиласига мансуб бир қизнинг ортидан югуриб юрганида, папараццилар Париж кўчаларида уни қувиб юришган бўлармиди?”.

Кларксон и феминизм

“Охирги чиққан “iPhone”да ҳар қандай саволга жавоб берувчи эркак образи ўрнатилган. Масалан унга, “Эртага Лондонда об-ҳаво қанақа бўлади?”, деб савол берсангиз у сизга қисқача маълумот бериб ўтади. У жудаям ақлли. Фақат бир томонини ҳисобга олмаганда. Ундан аёллар ҳуқуқлари бўйича сўрасангиз, “Мен бу ҳақида ҳеч нарса дея олмайман”, деган жавобни оласиз.

Кларксон ва қуршаб турган дунё

“Инсоният эртами кечми барибир сайёрадаги нефть ва газ захираларини тамом қилади. Ҳеч ким бир кун келиб улар иссиқхона газларига айланишини инкор эта олмайди. Шунинг учун нима фарқи бор — уларни секин ишлатамизми ёки тез? Бошингни болта билан чопиб ташлашадими ёки пичоқ билан кесишадими, барибир бошингни узишади-ку. Ҳар икки ҳолатда ҳам ўласан. Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда уйингиздаги газ билан қизувчи мосламани ишга туширинг, мен “Range Rover”имда меҳмон бўлиб бораман”.

Кларксон ва ёмон об-ҳаво

“Синоптиклар бугун кўчада қор ёғишини, ерлар сирпанчоқ ва ёмон ҳолатда бўлишини айтишди… Агар об-ҳаво сизга ҳалақит берадиган бўлса, жин урсин, орқа ўриндиқда ўтириб олингда, жим кетинг!”.

 

Сарвар Анвар ўғли тайёрлади.


Manba: xabardor.uz
Реклама
Главная
Онлайн: 219
waplog